“Толибон” АҚШ дронлари Афғонистон чегарасини бузганини маълум қилди
Олам
−
29 Сентябрь 2021
7146Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати АҚШни ўз дронлари билан Афғонистон ҳаво ҳудудига ноқонуний равишда бостириб киришда айблади. Тегишли баёнот толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид томонидан эълон қилинган.
“Америка Қўшма Штатлари Афғонистон Ислом Амирлигининг суверенитетини ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиб, ўз дронларини бизнинг ҳаво майдонимизга юборди. Бундай ҳодисаларни тўхтатиш керак. Биз АҚШни Доҳа келишувларига (“Толибон” ва Вашингтон ўртасидаги — таҳр.) риоя қилишга чақирамиз. Акс ҳолда, бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейилган хабарда.
Шунингдек, Афғонистон Ислом Амирлиги Афғонистоннинг қуруқлиги ва ҳаво ҳудуди учун тўлиқ жавобгарликни олгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 февралда АҚШ Президенти Дональд Трамп бошчилигидаги аввалги ҳукумат ва толиблар Доҳада тинчлик битимини имзолаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси