“Толибон” Афғонистондаги зилзила қурбонлари учун $11 млнга яқин маблағ ажратади

Олам

image

“Толибон” Афғонистон шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 1 миллиард афғони (тахминан 11 миллион доллар) ажратади. Бу ҳақда TOLOnews нашри хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари мулла Шарафуддин Муслимнинг айтишича, қурбонлар сони 1000 нафар, ярадорлар сони эса 1500 мингдан ошган. Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг оилалари ҳукуматдан ҳар бири 100 минг афғон (1100 доллар), ярадорлар учун эса 50 минг афғон (550 доллар) олади.

Шунингдек, амалдор халқаро ҳамжамиятдан зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва бу Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилганди. 

Афғонистоннинг шарқий қисмида юз берган зилзила оқибатида аввалига 255 киши ҳалок бўлгани, камида 150 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Кейинчалик эса қурбонлар сони 1000 нафардан ортиб кетди, жароҳатланганлар эса 610 кишига етди.

Мамлакатни бошқараётган "Толибон" ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Хост ва Пактика вилоятларида юз берган зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзилага муносабат билдириб, расмий Тошкент Афғонистонга табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг