Тоға вояга етмаган 5 нафар жиянини хипчин билан савалади (видео)
Олам
−
16 Ноябрь
10243Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ёш болани хипчин билан савалаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти Регар туманида олингани, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россияга кетгани, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учрагани маълум бўлган.
Зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Видеода 5 нафар вояга етмаган болалар эркак томонидан хипчин билан саваланганини кўриш мумкин. Эркак болаларга ота-онасини чақиришини айтиб, уларни савалашда давом этган. Видеода аёл кишининг ҳам овози эшитилган.
LiveБарчаси