Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади

Жамият

image

Олий таълим муассасига кириш имтиҳонлари 2 сменада эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов матбуот анжуманида маълум қилди.

Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00 да бошланиб, 10:00 да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00 да бошланиб, 19:00 да якунланади. 

Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Абитуриентлар 2 та фандан жами 60 та тест саволига жавоб топади.

Маълумот учун, ОТМга кириш имтиҳонлари 2 сентябрь куни бошланади ва 14 кун давом этади. Коронавирусга чалинган абитуриентлар соғайгани ҳақида маълумотнома кўрсатмаса имтиҳонга киритилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

813

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг