Миллий сертификат имтиҳонлари олдидан тест саволлари сотиляптими?

Ўзбекистон

−

image

Ижтимоий тармоқларда миллий сертификат имтиҳонлари олдидан “Х вариант” номи остида тест саволлари сотилаётгани ҳамда бунга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари ходимлари ва айрим репетиторлар алоқадор экани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаган. Сотилаётгани айтилган саволларнинг имтиҳонларда қўлланиладиган тест топшириқларига ҳам, агентлик ходимларига ҳам алоқадорлиги ҳақида асос йўқ.

Миллий сертификат имтиҳонларида тест топшириқларининг махфийлиги ва хавфсизлиги белгиланган тартибда таъминланган.

“Фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ва “100 фоиз кафолатланган саволлар” ваъдаси билан пул талаб қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишни сўраймиз. Бундай ҳолатларга оид аниқ далиллар бўлса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда миллий сертификат имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш имконияти очилган, бироқ имтиҳонга кирувчи талабгорлар бўйича лимит жуда тез тўлиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг