Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди!

Жамият

Расман: ОТМга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади north_east

Расман: ОТМга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади

Турли асосли сабаблар туфайли тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари тугагач, 4 кундан кейин улар учун қайта имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди. 

Қўшимча қилишларича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларига қўйилмайди! Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади.

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг қўшимча қилишича, коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг