Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади
Local
−
08 August 2020 18469 1 minute
Олий таълим муассасига кириш имтиҳонлари 2 сменада эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов матбуот анжуманида маълум қилди.
Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00 да бошланиб, 10:00 да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00 да бошланиб, 19:00 да якунланади.
Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.
Абитуриентлар 2 та фандан жами 60 та тест саволига жавоб топади.
Маълумот учун, ОТМга кириш имтиҳонлари 2 сентябрь куни бошланади ва 14 кун давом этади. Коронавирусга чалинган абитуриентлар соғайгани ҳақида маълумотнома кўрсатмаса имтиҳонга киритилмайди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September