ОТТларга мақсадли қабул имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди
Local
−
14:22 420 1 minute
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли қабул квоталари учун имтиҳонларга рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ажратилган 1 452 та, шунингдек, қорақалпоғистонлик ёшларга хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ажратилган 200 та мақсадли квота учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга рухсатномалар эълон қилинган.
Тест синовлари жорий йилнинг 28 октабр (чоршанба) куни бўлиб ўтади.
Тест синовида иштирок этувчи талабгорлар тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олиши мумкин.
Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан тест синовларига рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмаган ҳолда келиши сўралади.
Талабгорлар тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.
Талабгорлардан имтиҳонга ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва бошқалар) олиб келмаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026/2027 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига талабгор талабаларнинг махсус тест синовлари натижалари эълон қилинганди.
Live
All