Термада илк чақирувимдан то ҳозирга қадар энг юқори хоҳиш билан ҳаракат қилганман – Шомуродов
Спорт
−
04 Сентябрь
3555Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДРга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашиб, ўз фикрларини билдирди.
“Ниҳоят, узоқ кутилган йиллардан сўнг биз учун яна асосий босқич бошланади. Барчамиз ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Аввалги цикллар давомида ёш футболчи сифатида қатнашганмиз ва тажрибали футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз. Бироқ бу гал энди масъулият ўзимизда, ўрганган тажрибаларимизни ишга солишимиз керак. Бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Хатолар устида ишлаб бордик. Барчамиз бир оила бўлиб, биргаликда асосий вазифани бажаришга ишонамиз”, дейди Шомуродов.
Шомуродов терма жамоа либосида доим бор кучини бериб, тўп тепганини қўшимча қилди.
“Илк чақирувимдан то ҳозирги кунга қадар ҳар доим энг юқори хоҳиш билан ҳаракат қилганман. Барчамиз ЖЧга чиқишни орзу қиламиз. Шу сабабли ҳар бир ўйинда фақат битта мақсад билан ҳаракат қиламиз. Бу йўлда барча имкониятимизни ишга соламиз”, дейди жамоа сардори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа устози Сречко Катанец Шимолий Кореяга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
LiveБарчаси