Тергов давомида Дуровнинг барча паспортлари олиб қўйилди

Олам

image

Париж суди тергов давомида Теlegram асосчиси Павел Дуровнинг барча паспортларини мусодара қилди. Бу ҳақда Париж ва Ницца адвокатлар ассоциацияси аъзоси Ирина Сидорова ТАСС'га маълум қилди.

“Тергов давомида у билан бирга бўлган барча паспортлар олиб қўйилди, яъни у Францияни ҳаво, денгиз ёки қуруқлик орқали тарк этиш имкониятига эга эмас”, дейди Сидорова.

Унинг таъкидлашича, агар у Францияни тарк этишга уринса, Дуров қидирувга берилиши ва кейинги тергов учун яна ҳибсга олиниши мумкин.

Париж прокуратураси Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари Дуровни кўплаб кибержиноятларда гумон қилиб, исми ошкор этилмаган шахсга қарши тергов доирасида сўроқ қилаётганини маълум қилди. 28 август куни Дуров Париж судига олиб борилди ва судья уни дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тўхтатди. У 5 миллион евро гаров эвазига озод қилинди. Унга Франциядан чиқиб кетиш тақиқланди ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериб туриши шарти қўйилди.

Маълумот учун, россиялик тадбиркор ва дастурчи Павел Валериэвич Дуров Сент-Киц ва Невис, БАА ва Франция давлатлари фуқароси ҳисобланади. У терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Теlegramʼдаги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар билан ҳибсга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА Дуров иши бўйича унинг адвокати ва Франция билан алоқада бўлиб турганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Теlegram Париж суди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг