Теннис. ITF Жокович иши бўйича баёнот берди

Спорт

image

Халқаро теннис федерацияси (ITF) дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович атрофидаги вазият юзасидан баёнот берди.

“ITF Австралия ҳукуматининг қарорини ҳурмат қилса-да, Жокович билан боғлиқ вазият барчани хафа қилади. Баённомалар аниқ ва ўз вақтида етказилиши ва самарали бўлиши учун ҳамма тегишли жараёнга риоя қилиши керак. ITF тўлиқ эмлаш шахсий қарор, деб ҳисоблайди. Бу эса барчамиз учун чекловларни юмшатиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун қилишимиз керак бўлган масъулиятли ҳаракатдир”, дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг Австралия очиқ чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал этилмаган. Кеча, 14 январь куни Жоковичнинг визаси Иммиграция вазири Алекс Хоук томонидан бекор қилинган эди. 

Шундан сўнг, суд мажлиси бўлиб ўтди, унинг натижасида Новакнинг ишини Австралия Федерал судига топширишга қарор қилинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Теннис Жокович Алекс Хоук

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг