Хайр, Австралия! Жоковичнинг визаси бекор қилинди
Спорт
−
14 Январь 2022
3571Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичнинг Австралия визаси яна бекор қилинди. Бу ҳақда “The Age” нашри хабар берди.
Келтирилишича, ушбу қарорни Иммиграция вазири Алекс Хоук қабул қилган. Бунга тиббий масалалар ва тартибга риоя қилиниши кераклигини сабаб сифатида келтирди. Хоук Жоковичнинг визасини бекор қилиш “жамоат манфаати учун” бўлади, деган қарорга келди.
Хабарларга кўра, сербиялик теннисчининг адвокатлари бу қарор устидан яна бир бор апелляция беришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Жоковичнинг мамлакатда қолиши бўйича ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Австралия аҳолисининг катта қисми унинг мамлакатдан депортация қилинишини ёқлаб овоз берган.