Австралияга каламушлар ҳужум қилмоқда
Бу қизиқ
−
23 Ноябрь 2023
13463Австралиянинг Квинсленд штатидаги балиқчиликка ихтисослашган шаҳарчалари бир неча ойдан бери каламушлар оқими билан курашмоқда. Бу ҳақда "ABC News" телеканали хабар берди.
Жумладан Квинсленд штатининг Карумба шаҳрига яқин қирғоқбўйи ҳудудларидан озиқ-овқат излаб юрган каламушлар бостириб кирган. Шаҳар атрофидаги пляжларда ўлиб ётган каламушларнинг кўплигидан, ҳавони ёмон ҳид тутиб кетган. Аксарият балиқчилар кемирувчилар уларнинг кемаларидаги миллионлаб долларлик жиҳозларга зарар етказишидан хавотирда.
"Эътиборлиси яқин ҳудудлардан кўчиб келаётган каламушлар тўлқинларда чўкиб, яна қирғоққа чиқиб олмоқда. Аҳоли кемирувчиларни ўз уйидан узоқлаштиришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, уларнинг даҳшатли тарзда кўплигидан бунга тўлиқ эришиб бўлмаяпти", дейди австралиялик балиқчи Жемма Проберт телеканалга берган интервьюсида.
Квинсленд университети экология доценти Люк Леунгнинг айтишича, йил бошида рекорд даражадаги ёғингарчилик каламушларнинг кўпайишига олиб келган ва июнь ойидан бошлаб ушбу зараркунандалар ўз майдонини кенгайтирмоқда.
"Бундай ҳолат минтақада охирги марта 2011 йилда кузатилганди", дейди мутахассис каламушларнинг шаҳар иқтисодиётига етказаётган зарари ҳақида гапириб.