2032 йилги Олимпия ўйинларига “яшил қитъа” мезбонлик қилади
Спорт
−
21 Июль 2021
74362032 йилги ёзги Олимпия ўйинларига Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитасининг сессиясида қарор қабул қилинди.
Австралия Олимпия уюшмаси эса қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Австралияда Олимпия ўйинларига муҳаббат ҳисси мавжуд, бу барча Олимпия ўйинларида спортчилари иштирок этган иккита мамлакатдан бири эканлигимизда акс этади. Австралияда дунёдаги энг катта спорт мусобақасини ўтказиш учун учинчи марта имконият берилди. Бунга қадар Сидней (2000 йил) ва Мельбурн (1956 йил) шаҳарларида ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилган эди.
Австралияликларни чинакам ҳаяжонлантирадиган жиҳат — болаларнинг спорт билан шуғулланишлари ва гўзал мамлакатимизни намойиш этиш имконияти. Брисбен – ажойиб маскан. Унда унутилмас ва ҳаяжонли баҳсларга бой мусобақа бўлиб ўтади. Дунё, хуш келибсиз. Бизга бу катта масъулиятни ишониб топширганлиги учун Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз”.
Австралияда 2032 йилги Брисбен Олимпия ва Паралимпия ўйинлари арафасида ўнлаб йирик халқаро спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган. Аёллар ўртасида 2022 йилги баскетбол бўйича Жаҳон кубоги, велоспорт бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ёки футбол бўйича аёллар ўртасида 2023 йилги Жаҳон чемпионатига айнан Австралия мезбонлик қилади.
Жануби-шарқий Квинсленд эса Австралиянинг энг тез ривожланаётган минтақаларидан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Брисбен Олимпиадаси 2032 йил 23 июлдан 8 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Бунгача Пекин-2022, Милан-2026, Барселона-2030 қишги, Париж-2024 ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь