Жокович ва Австралия: теннисчининг эмланмаслик сабаби очиқланди   

Спорт

image

Аввалроқ, теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 20 карра чемпиони Новак Жоковичнинг отаси Сержан Жокович Австралиядаги ўғли билан боғлиқ можаро ҳал этилмаган тақдирда, теннисчининг бутун оиласи ва мухлислари Сербия кўчаларига чиқишини маълум қилган эди.

Эндиликда 34 ёшли ракетка устасининг нима сабабдан коронавирусга қарши эмланмагани ҳақидаги тафсилотлар маълум бўлди.

Австралия Федерал Полицияси хабарига кўра, Жоковичнинг адвокатлари суд ҳужжатларида унга 2021 йилнинг 16 декабрь куни коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақидаги ҳужжатни киритишган.

Ўшанда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси ўз шарафига марка чиқарилиши муносабати билан уюштирилган тадбирда иштирок этгани ойдинлашди.

Қўшимча равишда Жокович “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатига тайёргарлик кўриши учун Мельбурндаги меҳмонхонадан бошқа жойга ўтказишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, “Australian open”да иштирок этиш учун яшил қитъага келган Новак визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олинди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган. Шундан сўнг, меҳмонхонага жойлаштирилган эди.

Маълумот учун, виза билан боғлиқ муаммолар жорий йилнинг 10 январь кунига қадар судда кўриб чиқилади. Жоковичнинг айбдорлиги исботланган тақдирда унинг депортацияси 3 йилга қадар давом этиши мумкин. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жокович Автралия

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг