Жокович етакчи, Надаль яқинлашди, Истомин 266-ўринда... ATP рейтинги янгиланди

Спорт 1920
image

Бугун, 31 январь куни Профессионал теннис ассоциацияси (ATP) теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, гарчи Австралия очиқ чемпионатида иштирок этмаган бўлса-да, Новак Жокович 1-ўринда қолди. Унга иккинчи поғонани банд этган россиялик теннисчи Даниил Медведевнинг мусобақа финалида мағлуб бўлгани сабаб бўлди. Бироқ Даниил пешқадам Жокович билан орадаги фарқни сезиларли даражада қисқартирди. Австралия очиқ чемпионати бошланишидан тафовут 2080 очкони ташкил этган бўлса, ҳозир 890 очкога қисқарди. 

Фаолиятида 21-марта “Катта Дубулға” туркумидаги мусобақа бош совринини қўлга киритган Рафаэль Надаль эса 5-ўринда қолди, бироқ Стефанос Циципас ва Александр Зверев билан ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.

АТП рейтинги. 31 январь
1(1). Новак Жокович (Сербия) - 11 015.
2(2). Даниил Медведев (Россия) - 10 125.
3(3). Александр Зверев (Германия) - 7780.
4(4). Стефанос Циципас (Греция) - 7170.
5(5). Рафаэль Надаль (Испания) - 6875 йил.
6(7). Маттео Берреттини (Италия) - 5278.
7(6). Андрей Рублёв (Россия) - 4830 йил.
8(8). Каспер Рууд (Норвегия) - 4065.
9(9). Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 3923 йил.
10(10). Янник Синнер (Италия) - 3705.

Ўзбекистонлик Денис Истомин эса ўтган ойга нисбатан 12 поғона пастлаган ва 266-ўринга жойлашган. Унинг ҳисобида 214 очко мавжуд.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3
t
×