Надаль докторлик даражасини олди
Спорт
−
25 Март 454 1 дақиқа
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Мадрид Политехника университети томонидан фахрий докторлик даражаси билан тақдирланганини маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Мен бу кунни илиқ ҳис-туйғулар билан эслайман. Фаолиятим давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлганман, бироқ академик соҳадаги эътироф мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки бу — билим, таълим ва жамият тараққиётига хизмат қиладиган муассасаларнинг ҳурмати ифодасидир. Менга ушбу фахрий унвонни бергани учун Мадрид Политехника университетига чуқур миннатдорлик билдираман”, деб ёзади Надаль ижтимоий тармоқларда.
39 ёшли теннисчи фаолияти давомида 22 та “Катта дубулға” турнири ғолибига айланган. Уларнинг 14 таси “Ролан Гаррос” мусобақасига тўғри келади ва бу рекорд натижа ҳисобланади.
Шунингдек, Надаль икки карра Олимпия чемпиони бўлиб, 2008 йилда яккалик, 2016 йилда эса жуфтлик баҳсларида олтин медални қўлга киритган.
Испаниялик спортчи 2024 йил ноябрь ойида Девис кубоги чорак финалида Ботик ван де Зандсхюлпга қарши ўйин ўтказиб, профессионал фаолиятини якунлаган эди.
Live
Барчаси