Надаль Олимпиадада иштирок этиши мумкин
Спорт
−
04 Июнь
2315Теннис бўйича ўтказиладиган “Катта Дубулға” турнирининг йигирма икки карра чемпиони, испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль шу йили Франция пойтахти Парижда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида қатнашиши мумкин. Бу ҳақда “Sport.ru” хабар берди.
Манбага кўра, Надаль 2024 йилдаги Олимпиада ўйинлари учун Испания терма жамоаси қайдномасига киритилиши кутилмоқда. Айни вақтда Рафаэль Надаль дунё рейтингида 275-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, Олимпиадада ҳар бир мамлакатдан тўрт йилликнинг энг йирик спорт турнири учун етарли рейтинг очкосини тўплай олган энг яхши тўрт нафар теннисчи иштирок этади.
Испания теннис жамоаси қайдномаси:
- Дунёнинг 3-рақамли теннисчиси Карлос Алькарас;
- Ҳимояланган рейтинг бўйича 275-ўриндаги Рафаэль Надаль;
- Ҳимояланган рейтинг бўйича 1049-ўриндаги Пабло Карреньо Буста.
Маълумот учун, Париждаги Олимпиада ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Хабибуллоҳ Райимов