Қозоғистонлик Олимпия чемпионига қимматбаҳо совғалар топширилди

Спорт

image

Бугун, 25 февраль куни Остонада фигурали учиш бўйича 2026 йилги Олимпия чемпиони Михаил Шайдоровни тантанали кутиб олинди ва чемпионга  қимматбаҳо совға топширилди. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.

Тадбир пойтахт Остона аэропортида ташкил этилган. Унда ОАВ вакиллари, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси масъуллари ҳамда мухлислар иштирок этган. 

Маросимда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадй Головкин сўзга чиқиб, чемпионни табриклаган ва 2026 қишки Олимпия ўйинлари ғолибига уч хонали квартира учун сертификат  топширган.

Шунингдек, Михаил Шайдоровнинг Олимпиададаги ғалабасидан сўнг, мамлакат Президенти томонидан 2-даражали “Барис” ордени билан тақдирланган. Бундан ташқари у Олимпиада олтин медалини қўлга киритгани учун 250 минг АҚШ долларига тенг миқдорда мукофот пули ҳам олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни 21 ёшли фигурист 1994 йилдан сўнг Қозоғистон тарихидаги иккинчи қишки Олимпиада чемпионига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия чемпиони Михаил Шайдоров уч хонали квартира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг