Қозоғистон 1994 йилдан бери илк бор қишки Олимпиадада олтин медаль олди (видео)
Спорт
−
11:11 1128 1 дақиқа
Кеча, 13 февраль куни қозоғистонлик фигурали учувчи Михаил Шайдоров Италияда бўлиб ўтаётган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Олимпия чемпиони бўлди.
Шайдоров қисқа дастурдан сўнг бешинчи ўринни эгаллагани сабабли энг кучли иштирокчилар билан бир гуруҳда музга чиқди.
Дастур давомида спортчи мураккаб элементларни муваффақиятли ижро этди.
Шайдоров эркин дастурда 198,64 балл, умумий ҳисобда эса 291,58 балл жамғарди. Бу натижа унинг шахсий рекорди бўлди. У якуний жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб, Қозоғистон жамоасига 2018 йилдан бери илк қишки Олимпия медалини тақдим этди.
Мазкур баҳсларда кумуш медаль япониялик Юма Кагияма (280,06 балл)га насиб этди. Унинг ватандоши Сюн Сато (274,90) бронза медалини қўлга киритди.
Қисқа дастурдан сўнг пешқадам бўлиб турган америкалик Илья Малинин эркин дастурда бир неча жиддий хатоларга йўл қўйди ва якунда саккизинчи ўринга (264,49) тушиб кетди.
Маълумот учун, 21 ёшли спортчи 1994 йил Лиллеҳаммер 1994 қишки Олимпиада ғолиби, чанғичи Владимир Смирновдан кейин мамлакат тарихидаги иккинчи қишки Олимпия чемпионига айланди. Аввалроқ, фигурали учиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Сочи 2014 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль