Надаль: “Медведев – буюк чемпион”

Спорт 2810
image

“Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 21 карра чемпион испаниялик Рафаэль Надаль дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси россиялик Даниил Медведевнинг характери ҳақида гапирди.

“Одамларда Даниил Медведев образи ҳақида нотўғри тасаввур бор. Мен буни чин юракдан айтаман. Кийиниш хонасида, ёлғиз қолганимизда жуда меҳрибон, ғамхўр ва хотиржам одам эканини пайқаганман. Мен у билан осонгина тил топишаман ва жуда ҳурмат қиламан, у буюк чемпион”, дейди Надаль.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Рафа жорий йилнинг 30 январь куни испаниялик теннисчи “Australian open” турнирининг ҳал қилувчи баҳсида россиялик Даниил Медведевни 2:6, 6:7 (5:7), 6:4, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. 

Надаль ушбу натижа эвазига фаолияти давомида 21-марта “Катта Дубулға” турнирида ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди ва швейцариялик Рожер Федерер ҳамда сербиялик Новак Жоковични ортда қолдирди. Бунга қадар испаниялик ракетка устаси Австралия очиқ чемпионатида 5 марта финалгача етиб келган бўлса-да, фақат бир марта, 2009 йилда чемпион бўлган. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
t
×