Сўнгги чора ишга солинмоқда: Жокович иши бўйича сўровнома ўтказилди
Спорт
−
14 Январь 2022
3167Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 20 карра чемпиони, сербиялик Новак Жоковичнинг мамлакатда қолиши бўйича сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, сўровнома қатнашчиларининг аксарият қисми уни мамлакатдан депортация қилишни талаб қилди. Унда Австралиянинг 60 минг аҳолиси иштирок этган.
Аввалроқ, Жоковичнинг визаси маълум сабабларга кўра бекор қилинган ва махсус меҳмонхонага жойлаштирилган эди. Бир неча кундан сўнг, суд виза ноқонуний равишда бекор қилингани ҳақида қарор чиқарди ва жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси меҳмонхонадан қўйиб юборилди. Новак Австралия очиқ чемпионатида биринчи рақамда сараланган. У мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. 34 ёшли Новак ҳали ҳам Австралиядан депортация қилиниши мумкин – Иммиграция вазири бундай ҳуқуққа эга.
Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович коронавирусга қарши эмлашга бўлган муносабати туфайли ўз ҳомийларидан келадиган 30 миллион долларни йўқотиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь