“Australian open”га қуръа ташланди. “Жокович иши” кейинроққа қолдирилди
Спорт
−
13 Январь 2022
2555Бугун, 13 январь куни Австралия иммиграция вазири Алекс Хоук дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович иши бўйича ҳукм чиқарилмаслигини маълум қилди.
Австралия ҳукумати “Australian open”га қуръа ташланадиган куни Жоковични мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ, турнирга қуръа ташланган бўлса-да, теннисчи мамлакатни тарк этгани йўқ.
Манбага кўра, Хоук ишни кўриб чиқишда давом этмоқда. Бош вазири Шон Моррисондан Жокович иши бўйича қарор ҳақида сўралганда, у вазиятга изоҳ бермаслигини таъкидлаган. Давлат раҳбари бу масалани Хоук ҳал қилишини ҳам қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 20 карра ғолиби Новак Жокович коронавирусга қарши эмлашга бўлган муносабати туфайли ўз ҳомийларидан келадиган 30 миллион долларни йўқотиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси