Жокович кўз ёшлари билан “US Open”даги иштирокини биринчи даврадаёқ якунлади

Sport

image

Кеча, 31 август куни Новак Жокович “US Open” турниридаги иштирокини биринчи даврадаёқ якунлади. Сербиялик теннисчи дунёнинг 49-ракеткаси, аргентиналик Мариано Навонега мағлуб бўлди.

4 соат 36 дақиқа давом этган баҳс беш сетда якунланди. Дунёнинг бешинчи ракеткаси Жокович Навонега 6/7 (5/7), 7/5, 6/4, 2/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу Жоковичнинг “US Open” турниридаги биринчи даврадаги илк мағлубияти бўлди. Унинг “Катта дубулға” турниридаги биринчи даврадаги сўнгги мағлубияти 2006 йилда Австралия очиқ чемпионатида қайд этилган. Ўша пайтда сербиялик теннисчи ATP рейтингида 76-ўринда эди.

Маълумот учун, 39 ёшли Жокович ҳозирда ATP рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида рекорд даражадаги 24 та “Катта дубулға” унвони бор. Мазкур мағлубиятдан сўнг сербиялик теннисчи 2018 йилдан бери илк бор дунё рейтингидаги кучли ўнликдан чиқиб кетади.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Жокович кортдаги деярли ҳар бир лаҳза унга оғир кечганини тан олди. Баҳс давомида у тиббий танаффус олди. Бешинчи сетда мағлуб бўлганидан сўнг эса теннисчи кўз ёшларини тиya олмади.

“Кортдаги ҳис-туйғулар жуда даҳшатли эди. Афсуски, бу мавсумда деярли ҳар бир ўйинда шу ҳолат мени таъқиб қилмоқда. Қусиш жиддий муаммога айланди. Кейин эса бутун танам ишдан чиққандек бўлди: тиришишлар, оғриқ. Охир-оқибат белим, кейин елкамда ҳам муаммолар пайдо бўлди ва ўйинни ғалаба билан якунлай олмадим”, дейди Жокович. 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги АҚШ очиқ чемпионатида ўзбекистонлик теннисчилар – Мария Тимофеева ва Камилла Рахимова мусобақадаги илк даврасини ғалаба билан бошлаганди. Мусобақа жорий йилнинг 13 сентябрга қадар давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic