Темурийлар тарихи давлат музейи вақтинчалик ёпилди

Жамият

image

Бугун, 25 февраль куни Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция қилиниши сабабли вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

“Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициясини яратиш ишларини амалга ошириш мақсадида 2026 йил 25 февралдан музейда ташрифчиларга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатиб турилишини эълон қиламиз”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, реконструктсия ишлари музей инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, экспозицияларни бойитиш ҳамда ташриф буюрувчилар учун янада қулай ва интерактив муҳит яратишга қаратилган. Музейнинг қайта очилиш санаси қўшимча равишда расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади.

Маълумот учун, Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йил 18 октябрда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги шарафига очилган. Музей фондида 7 500 дан ортиқ ашёлар мавжуд (дастлаб 700 та бўлган). Улар орасида Темурийлар даврига оид қўлёзмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, қурол-яроғлар ҳамда ноёб миниатюралар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

музей Темурийлар тарихи давлат музейи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг