Талаба қизни зўрламоқчи бўлган “замдекан” қамоққа олинди
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2021
21883Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида факультет декани ўринбосари талаба қизни зўрламоқчи бўлгани, у қаршилик қилгач деразадан итариб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси университетда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 октябр куни тахминан соат 16:00 ларда 1984 йилда туғилган Й.Боғибек ўзининг хизмат хонасида 2001 йилда туғилган К.Муштарибонунинг номусига тегмоқчи бўлганда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.Муштарибонуни деразадан пастга итариб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (“Номусга тегиш”) ва 105-модда (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Й.Боғибекка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, шифокорлар деразадан йиқилган Муштарийга тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташхисини қўйишган. У ҳали бери оёққа туролмаслиги айтилмоқда.
LiveБарчаси