Таълим соҳасидаги ўзгаришлар, Самарқанддаги қотиллик тафсилотлари, Мўйноқдаги отишма ва бошқа хабарлар
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
70547 сентябрь санаси ҳам якунига етяпти. Қуйида бугун Ўзбекистон ва халқаро майдонда юз берган энг муҳим хабарларга тўхталиб ўтамиз.
Келаси ўқув йилидан янгича таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 сентябрь куни “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда – Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.
10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган мажмуалар тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 сентябрь куни “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Россияда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Россиянинг Рязан вилояти Михайлов туманидан ўтувчи М-5 (П22 “Каспий”) трассасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Роналдунинг Nike`дан олган гонорари қанча?
Криштиану таниқли бренд билан шартномасидан мўмай даромад кўради.
Таъкидланишича, Nike Роналдуга йилига 16,2 миллион евро тўлайди. Криштининг Nike билан шартномаси 2016 йил сентябрида тузилган. У 2026 йил ўрталарига қадар амалда бўлади.
Мўйноқда отишма содир бўлди (видео)
Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилди. Браконьерлар отган ўқлар инспекторлар автомобилининг 10 та жойига теккан. Ҳеч ким зарар кўрмаган.
Туркияда 1 гектар ердан 2, Мисрда 8, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот олинади. Ўзбекистондачи?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Рамзан Қодиров Кокорин ва Мамаевга имконият бермоқчи
Кеча, 6 сентябрь куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров футболчилар Aлександр Кокорин ва Павел Мамаевни "Aхмат" клубига жалб этишга тайёрлигини билдирди. Белгород вилоятининг Aлексеевский туман суди 6 сентябрь куни 4-сонли колониядан Мамаев, Кокорин ва унинг укаси Кириллни шартли равишда шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосни қондирди. Маҳкумлар 17 сентябрь куни колониядан чиқиб кетади. Шу куни Мамаев ўзининг туғилган кунини нишонлайди - у 31 ёшга тўлади.
Ҳабиб бугун жангга киради
UFC камари соҳиби Ҳабиб Нурмуҳамедов бугун, 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жанги борасида фикр билдирди.
“Дастин жуда чидамли жангчи. У ўтган баҳсида беш раундлик жангда иштирок эта олишини кўрсатиб қўйди. Мени босимимни қандай қабул қилишини билмайман. Мен беш раундлик жангга тайёргарлик олиб бордим. Муддатдан аввал мағлуб этаман деб айта олмайман. Шуниси маълумки, мени беш раундлик уруш кутиб турибди”, деди Ҳабиб.
Президент савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига оид фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Бош прокуратура Мўйноқдаги отишма юзасидан баёнот берди
Аввалроқ, Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган.
Ҳокимликнинг яна бир ваколати қисқартирилади
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, аҳоли ўзига тегишли бўлган уй-жойларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказиш учун маҳаллий ҳокимларнинг қарорлари билан 11 кунлик муддатда рухсат олади.
Бироқ, Давлат хизматлари Агентлиги бош маслаҳатчиси Ойбек Хидаевга кўра, шу кунга қадар амалдаги қонунчиликда нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш тартиби белгиланмаган. Оқибатда турли хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти вужудга келиб, аҳолини айрим ҳолларда коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларига олиб келишига замин яратиб келган.
Самарқандлик оиланинг 5 аъзоси қотиллари бегона бўлмаган
Аввалроқ, жорий йилнинг 14 майдан 15 майга ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик устидан суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилоят судида Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси 1969 йилда туғилган А.Халбаевни, унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган З.Халбаевани, фарзандлари – 1998 йилда туғилган Ж.Исломов, 2002 йилда туғилган А.Исломов ва 2004 йилда туғилган О.Исломовни қасддан ўлдирганларга нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, бир оиланинг беш аъзосини ўлдирган қотиллар бегона эмас, марҳум оиланинг қўшнилари бўлган.
LiveБарчаси