Келаси ўқув йилидан янгича таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
5762Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 сентябрь куни “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда – Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.
Қуйидагилар:
Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати;
Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати;
Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари;
Касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати;
Олий таълим муассасалари қувватларини ошириш, истиқболда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати;
Олий таълим муассасаларининг кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун бериладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати;
Бинолари умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланиладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати 7 тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда ушбу банд билан тасдиқланган рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.
LiveБарчаси