Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради
Олам
−
07 Сентябрь 2019
4627Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Россиянинг Рязан вилояти Михайлов туманидан ўтувчи М-5 (П22 “Каспий”) трассасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўзбекистонлик Ч.Й. воқеа жойда вафот этган. 7 нафар ўзбекистонлик турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Улардан бири реанимацияда, аҳволи ўртача. Қолган жароҳатланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Ҳозирда элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият ва шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Шунингдек, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
LiveБарчаси