10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган мажмуалар тугатилди

Жамият 2330
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 сентябрь куни “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиландики, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилиши ҳисобига бўшайдиган маблағлар профессионал таълим тизимини молиялаштиришга йўналтирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) икки ой муддатда Миллий квалификация тизимига мувофиқ Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторини қайта кўриб чиқади;

б) илғор хорижий тажрибалар асосида:

•    уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида миллий квалификация рамкасини;

•    2020 йил 1 январгача иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификацион рамкаларни;

•    2020 йил 1 апрелгача Миллий профессионал стандартларни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×