“Свет”га ижтимоий норма ўрнатилмоқда. Асосий маиший техникалар бир ойда қанча ток “ейди”

Жамият

image

Ўзбекистонда 11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт соат электр энергия истеъмол қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 дона телевизор, музлатгич, дазмол, электр чойнак, микротўлқинли печ, кир ювиш машинаси, сув иситиш бойлери (аристон) ва 7 та лампочка 15Wt, 1 та чангютгич ва компьютер — бир ойда 180,67 кВт соат электр энергия истеъмол қилар экан.

“Айрим хонадонларда ушбу кўрсатилган электр жиҳозлар ишлатилмаслигини ёки жуда кам ишлатилишини ҳисобга олсак, ойлик истеъмол ҳажми яна ҳам камаяди”, дейди вазирлик Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб аҳолига газ ва электр энергияси учун “ижтимоий норма” жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида белгиланган.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм этиб белгиланиши режалаштирилиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, унда газ билан таъминланмаган ва асосан фақат электр энергиясида овқат пиширадиган кўп квартирали уй-жойлар ҳамда ётоқхоналарни ҳисобга олиб, ижтимоий нормалар ушбу хонадонларга нисбатан қўлланилмаслиги кўрсатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр электр жиҳозлари

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг