Сурхондарёда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 6077 1 дақиқа
Кеча, 5 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги бозорда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқтасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:18 ларда Узун тумани “Кичик жончекка” маҳалласи Термизий кўчаси 95-уй манзилида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқтасининг 20 метр квадрат майдонида ёнғин юзага келган. Ушбу ҳодиса тўғрисида 112 рақами орқали Узун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига мурожаат тушган. Воқеа жойига соат 18:28 да етиб борган 2 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ёнғин ўраб олинган ва 18:50 ларда тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот тушмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар аниқланмоқда. Воқеа жойига туман ФВБ масъуллари етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида дўконнинг том ва ички қисмида тахминан 70 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.