Ғазалкентдаги хўжалик моллари дўконига ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 19 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:40 да Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри “Наврўз” МФЙда жойлашган 2 қаватли хўжалик моллар дўконининг 2-қаватида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:55 да ўраб олинган ва соат 17:33 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида дўконнинг том ва ички қисмида тахминан 70 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Ҳодисага бинонинг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши сабаб бўлган. Оқибатда 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ғазалкент хўжалик моллари дўкони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг