Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни яширинча олиб ўтаётган юк машинаси аниқланди
3-саҳифа
−
05 Июль
4284“Айритом” чегара божхона постидаги юк машинасидан гиёҳванд моддалар топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постининг кириш автопавилёнига кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Автотранспорт воситаси кўздан кечирилиши давомида кабинанинг хуфия жойига сариқ рангли скотч билан ўралган 7 та ўрам яширилганлиги маълум бўлган.
Ушбу ўрамлар очиб кўрилганида уларнинг 3 тасининг ичида жами 3 кг оғирликдаги опий, қолган 4 та ўрамда эса жами 4 кг 950 гр оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилонда уйида 37 кг гиёҳванд модда сақлаган шахс ушланганди.
LiveБарчаси