Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни яширинча олиб ўтаётган юк машинаси аниқланди
Crime
−
05 July 2024 6029 1 minute
“Айритом” чегара божхона постидаги юк машинасидан гиёҳванд моддалар топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постининг кириш автопавилёнига кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Автотранспорт воситаси кўздан кечирилиши давомида кабинанинг хуфия жойига сариқ рангли скотч билан ўралган 7 та ўрам яширилганлиги маълум бўлган.
Ушбу ўрамлар очиб кўрилганида уларнинг 3 тасининг ичида жами 3 кг оғирликдаги опий, қолган 4 та ўрамда эса жами 4 кг 950 гр оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилонда уйида 37 кг гиёҳванд модда сақлаган шахс ушланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September