Сурхондарёда фуқаро уйидан 317 туп кўкнори аниқланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирининг хонадонидан 12 туп каннабис ҳамда 317 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаларининг тезкор тузилмалари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда мавжуд маълумотлар асосида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадони кўздан кечирилган.

Оқибатда хонадон томорқасида экин экиш учун белгиланган ер майдонида фуқаро гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган.

Эксперт-криминалистика маркази экспертларининг хулосасига кўра, аниқланган ўсимликлар 12 туп каннабис ҳамда 317 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликлари экани тасдиқланди ва ашёвий далил сифатида тегишли қонунчилик асосида сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 10 кг дан ортиқ гиёҳванд моддани сотиш учун хонадонида сақлаб келаётган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё кўкнори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг