Сурхондарёда давлат ерини сотишга уринган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 4947 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида давлат захирасидаги 40 сотих ерни 200 млн сўмга сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро У.Ч.нинг Сурхондарё вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали ходими Ў.Б. фуқаро Б.Р. билан тил бириктириб, ариза муаллифига Жарқўрғон тумани, Исмоилтепа маҳалласида жойлашган давлат захирасидаги 40 сотих ер майдонини 200 млн сўм эвазига сотиши ва 4 млн сўм эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтган. Улар келишилган 204 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб боришга киришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида давлатнинг 22 сотих ер майдонини 52 минг АҚШ долларига сотишга уринган шахслар ушланганди.
Live
Барчаси