Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида айбланувчига енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам бериш учун 50 минг доллар пора олган адвокат ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судьяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пора адвокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг