Сурхондарёда судьяга пора таклиф қилган адвокат ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судьяга пора таклиф қилган адвокат ушланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш.Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 доллар миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланган.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такроран пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида Кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи ноқонуний фаолияти чоғида 10 минг АҚШ доллари билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё судья адвокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг