Ўзбекистондаги барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
Жамият
−
15 Март 2020
10337Аввалроқ, 15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида маълум қилган эдик.
Шу муносабат билан бугун, 15 март куни Вазирлар Махкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда маълум қилинишича, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди, шу билан бирга Тошкентдаги Наврўз байрами ҳам. Шунингдек, ҳар қандай оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.
Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.