Сурия Президенти Россия вакцинаси билан эмланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурия Президенти Башар Асад Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Суриянинг Москвадаги элчиси Риёд Ҳаддад маълум қилди.

Дипломат шунингдек, “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси Сурияга етказиб берилишини айтди.

“Спутник V”, аллақачон, Сурияда. Вакцинанинг биринчи партияси мамлакат шифокорлари ва юқори лавозимли амалдорларини эмлаш учун ишлатилган. Энди аҳоли эмланмоқда”, дейди Хаддад.

Шунингдек, у Сурияга етказиб берилган вакцинанинг аниқ миқдорини айта олмаслигини қўшимча қилди.

Маълумот учун, аввалроқ Башар Асад тўртинчи бор Сурия Президенти етиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистонга яна 70 минг доза Россия вакцинаси келтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг