Ўзбекистонга яна 70 минг доза Россия вакцинаси келтирилди

Жамият 1574
image
-

Ўзбекистонга Россияда ишлаб чиқарилаётган “Спутник V” вакцинасининг 70 минг дозалик биринчи компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида AstraZeneca’нинг 660 минг дозаси келтирилди.

ZF-UZ-VAC2001нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда — 1 миллион доза;
  • 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3
Теглар
t
×