Сўнгги соатларда 9 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 9 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

2020 йил 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2762 нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган 9 нафар янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 2 нафари чартер рейси орқали БААдан олиб келинган ва 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган) ҳамда 6 нафар (барчаси Навоий вилоятидан) олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2247 нафари соғайган ва 12 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг