Сурхондарёда навбатдаги беморлар коронавирусдан соғайиб чиқди. Вилоятда 1 нафар бемор қолди
Жамият
−
17 Май 2020
8981Сурхондарё вилоятда 24 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун,17 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Айни соатларда Сурхондарё вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шифо топганларнинг иккаласи ҳам Сурхондарё вилоятидан (1 нафари 60 ёшли эркак, яна 1 нафари 45 ёшли аёл) бўлиб, карантин муассасасида бўлишган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 42 нафарга етиб, ушбу ҳудудда 1 нафар бемор даволанмоқда.
Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2247 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2746 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 487 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси