Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир ўлим ҳолати қайд этилди

Жамият

image

Сурхондарёда бир нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда бугун, 17 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси И. Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган. Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб,

5 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.

Шу йилнинг 11 май куни эса аҳволи ёмонлашгач COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама ўткир бронхопневмония оғир тури ташхиси билан реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

815

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made