Суд Фарҳод Маннопов ўлган “Star Med” клиникаси фойдасига қарор чиқарди

Жамият

image

“Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Star med” клиникаси унга 2021 йил 16 февраль куни берилган 27390032-сонли лицензияси бекор қилиниши тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов хабар берди. 

Бугун, 13 июль куни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида мазкур масала кўриб чиқилган. Унда жавобгар вакили судга ёзма равишда илтимоснома билан мурожаат қилиб, “Star med” тиббиёт клиникасида блогер Фарҳод Маннапов (MittiVine)нинг вафот этгани юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган. Шунинг учун ҳам у тергов ҳаракатлари ниҳоясига етиб, қонуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар Иқтисодий процессуал кодекснинг 101-моддаси (суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти) 1-бандига мувофиқ мазкур апелляция шикоятини иш юритишдан тўхтатиб туришни сўраган.

Шу боис, судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг мазкур илтимосномаси қаноатлантирилиб, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тўхатилган.

Маннопов иши

Жорий йилнинг 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этган эди. У бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган вақтида боши ва бурнидан жароҳат олган. Шу сабаб у бурнини операция қилдириш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган "Star med center" хусусий клиникасига мурожаат қилган. Бош прокуратура ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Манноповнинг операциясида  иштирок этган анестизиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ шифокори, лаборант шифокорининг малакавий тоифалари ва сертификатлари бўлмагани маълум бўлган эди.

Зангиота туманлараро иқтисодий судида Фарҳод Манноповнинг вафоти ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензияни бекор қилишни сўрагани юзасидан иқтисодий суд 15 май куни бошланган эди.

Кейинчалик ижтимоий тармоқларда клиниканинг бир нечта санъаткорлар томонидан реклама қилиниш ҳолатлари кузатилди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Omad plyus” МЧЖга қарашли “Star med center” клиникасига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза киритилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 июнида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad Plus” МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 27390032-сонли лицензияси бекор қилиниши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарҳод Маннопов Star med

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг