Словакия Украинага бир цент ҳам ажратмайди – Фицо
Олам
−
17 Март
7196Словакия Украинадаги ҳеч қандай ҳарбий миссияларда иштирок этиш ниятида эмас ва унга ёрдам бериш учун бир цент ҳам ажратмайди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари билан учрашувдан сўнг мамлакат Бош вазири Роберт Фицо ўз Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, Словакия расмийлари Словакия ва Украина ҳукуматларининг навбатдаги қўшма йиғилишини маслаҳатлашув шаклида ўтказиш тарафдори.
Шу билан бирга, у Братислава Киев билан ўзаро манфаатли бўлган қўшма лойиҳаларга эътибор қаратишини таъкидлаган. У Украина орқали газ транзитини тиклаш муҳимлигини таъкидлаган.
“Украина орқали газ транзити тикланмаса, Европа давлатлари ҳеч қачон рақобатбардош бўлмайди. Братислава ушбу транзитни тиклаш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятида”, деган Словакива Бош вазири.
Қолаверса, Фицо Словакия ҳеч қачон Европа Иттифоқининг Венгрияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламаслигини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Европа Иттифоқининг Украина бўйича махсус саммити бўлиб ўтганди. Европа Иттифоқи раҳбарлари консенсусга эришишга ҳаракат қилди, ЕИ элчилари йиғилиш бошланишига қадар бир неча ҳафта давомида умумий баёнот матни устида бирга ишлади, кўплаб дипломатлар овоз беришга ижодий ёндашиш ва “конструктив тийилиш”га умид билдирди, бироқ Виктор Орбан вакили бўлган Венгрия қатъийлигича қолди.
Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина бўйича позициясидан узоқлашди ва баёнот 27 эмас, 26 ҳукумат ва давлат раҳбари томонидан қабул қилинди. Саммит хулосалари матнига Украина орқали газ транзити бўйича банд қўшиш орқали Словакия билан муроса топилди.
LiveБарчаси