“Сити”ни АПЛдан тушириб юборишни кафолатлайдиган очко йўқотиш хавфи кутмоқда – ОАВ

Спорт

−

image

“Манчестер Сити” молиявий қоидабузарликлар учун Англия Премьер-лигасидан (АПЛ) Чемпионшипга тушиб кетишига олиб келадиган даражада кўп очколардан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда тергов жараёнидан хабардор манбаларга таяниб, “Daily Mail” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, эҳтимолий жазо катта миқдордаги жаримани ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, “Манчестер Сити” келаси мавсумда қўшимча очколардан маҳрум қилиниши мумкин. Бу эса клубнинг АПЛга дарҳол қайтишига тўсқинлик қилиши эҳтимолдан холи эмас.

“Daily Mail” хабар беришича, Премьер-лига раҳбарияти клубнинг апелляцияси кўриб чиқилишидан олдин жазо чораларини эълон қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ апелляция бўйича қарор 2027 йил январь ойи охирига қадар қабул қилинмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг етти туридан кейин “Манчестер Сити” 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛ мустақил комиссия “Манчестер Сити”ни 2009-2010–2017-2018 йиллардаги молиявий фаолияти билан боғлиқ қатор айбловлар, шунингдек, тергов билан ҳамкорлик қилмасликка оид айбловларнинг аксарияти бўйича айбдор деб топганини маълум қилган эди. Жазо чоралари алоҳида жараёнда белгиланиши керак. Клуб эса ўз айбсизлигини қатъий таъкидлаб келмоқда. Берилган маълумотга кўра, “Манчестер Сити” жорий йилнинг 2 октябрь куни қарор устидан апелляция шикояти киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг