Сирдарёда автомобиль йўловчилари билан каналга чўкиб кетди
3-саҳифа
−
18 Июнь
27486Сирдарё вилоятида Nexia-2 ҳайдовчиси ва яна тўрт нафар йўловчи каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни соат 13:00 ларда Nexia-2 русумли автомашина вилоятнинг Ширин шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласини Нуробод маҳалласи билан боғлаб турувчи “Жанубий Мирзачўл” канали устидаги транспорт воситаларининг ўтиши учун мўлжалланган кўприкда бошқариб бораётиб, назоратни йўқотган ҳамда йўналишга нисбатан чап томондаги кўприк тўсинларига урилиб, каналга тушиб кетган. Оқибатда машинада бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи ҳодиса жойида чўкиб кетган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор-қутқарув ишлари давомида каналдан ҳайдовчи ва уч нафар йўловчининг жасади ҳамда автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган. Ҳозирда автомобилда бўлган бир нафар йўловчини қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёга бир вақтнинг ўзида 11 киши чўкиб кетгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси