Сирдарёга бир вақтнинг ўзида 11 киши чўкиб кетди
Олам
−
22 Август 2023 21611 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига 11 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 21 август куни Туркистон вилоятидаги Кўксарой қишлоғи ҳудудидан ўтган Сирдарё бўйида дам олаётган 4 оила аъзоларидан иборат 20 киши билан содир бўган. Уларнинг 11 нафари дарёга чўкиб кетган, ҳозирда қутқарув гуруҳининг ғаввослари 6 нафарининг мурдасини топган, 5 та жасад эса ҳалигача қидирилмоқда.
“ФВБ ҳодимларига соат 17:40 ларда мазкур ҳолат юзасидан хабар келиб тушган, маълумотлар тезкор, аниқланиши керак, Дастлабки маълумотларга кўра, улар 11 киши бўлган, қутқарувчлар 6 кишининг жасадини топди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳудудидан ўган Қорадарёда 2 нафар бола чўкиб кетган эди. Шунингдек, жорий йилнинг 13 июль куни айнан шу дарёдан икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилган эди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль